Ҳиндистон шарқий соҳили яқинидаги Ҳинд океанида 25 январь, пайшанба куни 5,9 магнитудали ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Зилзила эпимаркази Мохеан оролидан 172 километр масофада, унинг ўчоғи эса 10 километр чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмади.
Изоҳ (0)