Гватемала ғарбида йўловчи автобусининг жарга қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ йўловчи жароҳатланди. Бу ҳақда 25 январь, пайшанба куни Prensa Libre газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Фожиа ҳайдовчи кучли ёмғирлардан сўнг қирғоғидан чиққан тоғ дарёсини кесиб ўтишга уринганда юз берган. Сув оқими автобусни оқизиб кетган ва у чуқурлиги 40 метрга яқин жарга қулаган.
Автобус йўловчилар ташиш учун Транспорт бош бошқармасининг рухсатномасига эга бўлмаганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)