АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Суриянинг Дайр аз-Завр вилоятидаги аш-Шаъфо аҳоли яшаш пункти бомбаланди, бунинг оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, авиаҳужумлар 24 январь куни амалга оширилган эди. Асосан тинч фуқаролар истиқомат қиладиган ҳудудлар ўққа тутилгани айтилмоқда.
Аш-Шаъфо муқаддам жангариларнинг таянч нуқталаридан бири бўлган Абу Камол шаҳри яқинида жойлашган.
Изоҳ (0)