Ўзбекистон делегацияси Испаниядаги Авила тарихий шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади UzDaily.
Ўзбекистон делегацияси FITUR 2018 туризм ярмаркасида иштирок этиш учун 15—22 январь кунларида Испанияда бўлиб турмоқда.
Делегация таркибига Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Хоразм вилояти, Хива ва Ҳазорасп шаҳарлари ҳокимиятлари, шунингдек испаниялик сайёҳларни жалб этишга ихтисослашган сайёҳлик компаниялари вакиллари кирди.
Хива шаҳри ҳокими Эркин Ёқубовнинг сўзларига кўра, Хива ва Авила қардош шаҳарларга айланиши мумкин. Икки тарихий марказ маъмуриятлари ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)