Бокс афсонаси Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компаниясида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Санжар Раҳмонов 27 январь куни профессионал рингдаги 11-жангини ўтказади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Раҳмонов бунда америкалик Хайлон Уильямс билан жанг қилади. АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтадиган жанг чипталари 25 доллардан сотувга чиқарилган.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси проф рингда 10 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 9 тасида рақибларини таслим қилишга эришган. Яна 1 та жангида эса дуранг қайд этилган. Уильямс эса ҳозиргача 21 та жанг ўтказган бўлиб, 16 тасида рақибларидан устун келган ва 4 марта мағлуб бўлган. 1 та жангида ғолиб аниқланмаган.
Изоҳ (0)