23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг финалига йўлланма олган Вьетнам терма жамоаси нафақат сенсацион юришни амалга оширди, балки мамлакат учун унутилмас онларни тақдим этди.
Осиё Чемпионати U23. Қатарни пенальтилар сериясига кўра таслим қилган Вьетнам финалнинг илк иштирокчиси бўлди
Аввалига Ироқ, кейин эса Қатар терма жамоалари пенальтилар сериясида таслим этилгач, юз минглаб одамлар Вьетнам кўчаларида байрамни бошлаб юборди. Финалда тўп сурадиган футболчилар улар учун миллат қаҳрамонига айланиб қолди.Яна уч кундан сўнг Вьетнам чемпионлик йўлида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга чиқади.
Изоҳ (0)