Бурятияда Улан-Удэ мактабига уюштирилган ҳужумнинг икки иштирокчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси сайти маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Айбланувчи, гувоҳлар, жабрланувчилар сўроқ қилиниши ва бошқа тергов ҳаракатлари натижаларига кўра, босқинчи жиноятни икки синфдоши иштирокида содир этганлиги аниқланди. Улардан бири 15, иккинчиси эса 14 ёшда.
Улар айбланувчи режаларидан хабардор бўлган, ёнувчи аралашмали бутилкани тайёрлашга ёрдам берган, мактаб биносида ўқитувчи синфхонада эканлигига ишонч ҳосил қилган ва ён-атрофдаги вазиятни кузатиб турган.
Қўлга олинганларга нисбатан айблов эълон қилинган, жиноий иш юзасидан суриштирув давом этмоқда.
Изоҳ (0)