Пойтахт ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари машина олиб қочилиши билан боғлиқ жиноятни фош этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Айтилишича, 20 январдан 21 январга ўтар кечаси 1995 йилда туғилган Абдужалилов Дониёр Лутфулла ўғли Учтепа тумани ҳудудида жойлашган уйнинг ёнида Хакимова Фарзона Хусановнага тегишли Nexia 3 автомашинаси қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Д.Л. Абдужалилов Чилонзор тумани ҳудудида ушланиб, ундан Ф.Х. Хакимовага тегишли бўлган автомашина расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Изоҳ (0)