Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Сергели туманида содир этилган ўғриликни фош этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Хабарномада айтилишича, 21 январь куни тахминан соат 08:00 ларда Сирожиддинов Сирожиддин Алижон ўғли ва Саматов Абдуллох Убайдулло ўғли Сергели тумани ҳудудида жойлашган автомашина эҳтиёт қисмлари дўконида бўла туриб, унинг эгаси Хошимов Жасур Аминович мазкур дўкондан чиқиб кетганлигидан фойдаланиб, унга тегишли 1815000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «в» банди (ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Изоҳ (0)