Болливудда Россия президенти Владимир Путин ҳақида фильм суратга олиниши мумкин, деб хабар беради «Газета.ru».
«Яхши ҳикоя ҳар қандай тилда яхши эшитилади, бундай фильм олиш имкониятига эга бўлишни истардим», — деди Dharma Productions компанияси раҳбари Каран Жоҳар, америкалик ҳамкасби Оливер Стоуннинг Путин ҳақидаги фильмига муносабат билдирар экан.
Жоҳар, шунингдек, Россия ва Ҳиндистон кинематографи ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини, Россияда суратга олиш ишларини олиб бориш нияти борлигини айтди.
Изоҳ (0)