2017 йилнинг ноябрь ойи охирида КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги чегара чизиғини кесиб ўтишга эришган Корея халқ армияси ҳарбий хизматчиси жиноятчи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея ОАВлари маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Ҳарбий хизматчи тергов давомида КХДР ҳудудида бир қатор жиноятлар, жумладан, қотиллик содир этганлигини тан олган.
Расмийлар ва тергов вакиллари аскарни сўроқ қилиш якунланмаганлигини таъкидлаб, мазкур маълумотга изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ (0)