Халқаро меҳнат ташкилоти ишсизлик бўйича ҳисоботни чоп этди. Унга кўра, дунёдаги ишсизлар сони рекорд кўрсаткич — 192,7 миллион кишига етган, деб ёзади «РБК».
2018 йилда глобал ишсизлик ўтган йилги даражада қолади. 2017 йилда дунё бўйича ишсизлик рекорд кўрсаткичга етиб, 5,6 фоиз ёки 192,7 миллион кишини ташкил этган. 2016 йил билан таққослаганда бу кўрсаткич 2,6 миллион кишига ошган.
Халқаро меҳнат ташкилотининг тахмин қилишича, 2019 йилда дунё бўйича ишсизлар сони 193,6 миллион кишига етади. Шунга қарамасдан, ёшлар (25 ёшгача бўлган одамлар) орасида ишсизлик даражаси пасаяди. Ҳозирги вақтда бу кўрсаткич дунё бўйича 13 фоизни ташкил этади. Экспертлар фикрича, бу жиддий, глобал муаммодир.
Изоҳ (0)