Наманган вилояти Косонсой туманидаги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида Наманган шаҳри ҳамда Косонсой туманида фаолият кўрсатаётган 90 корхона ва ташкилот 750 бўш иш ўрни билан қатнашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан Наманган шаҳар ва Косонсой тумани ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 80 нафар ишсиз фуқаро ва касб-ҳунар коллежи битирувчисига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
Чет давлатларда ишлаш истагини билдирган 61 киши Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан рўйхатга олинди.
Шунингдек, ярмарка иштирокчиларига меҳнат қонунчилиги, ижтимоий муҳофазага доир ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Изоҳ (0)