Суриянинг Африн туманида расмий Анқара томонидан ўтказилаётган «Зайтун бутоғи» операцияси чоғида иккинчи туркиялик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли баёнот берди, деб хабар қилди «РИА Новости».
Олдинроқ туркиялик бир ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
«Операция чоғида менинг ердошим (яъни анталиялик), лейтенант Оғуз Қаан Устуни йўқотдик. У ватани учун ҳаётини берди», — деб ёзди Човушўғли Twitter’даги саҳифасида.
«Биз террорнинг илдизини қўпориб ташламагунимизча унга қарши курашни давом эттирамиз», — қўшимча қилди вазир.
Изоҳ (0)