Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги қишлоқ уйида беш киши ҳалок бўлди. Яна бир киши беҳуш ҳолатда шифохонага ётқизилган, деб ёзади «Казинформ».
Дастлабки тахминларга кўра, бунга ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган. Бир гуруҳ кишиларнинг ўлими Қарағанда вилоятининг Дубовка посёлкасида 21 январь 20:30 да сомонли хом ғиштдан қурилган бир хонали уйда содир бўлган.
Синов ёнғин лабораторияси мутахассислари тахминига кўра, заҳарланишга печ қурилмасидаги носозлик сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлардан уч нафари — 1961, 1981 ва 1984 йилларда туғилган аёлларнинг шахси аниқланган.
Бошқа ҳалок бўлганлар шахси ва ҳодиса вазиятларини аниқлаш юзасидан чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)