Қандай қилиб ёшроқ кўриниш мумкин? 5 та оддий усул
Мумкин қадар узоқроқ вақтгача ёшроқ кўриниш учун қимматбаҳо даволаш тадбирларини амалга ошириш шарт эмас. Қуйида кўрсатилган маслаҳатларга мунтазам равишда амал қилиб кўринг — улар ҳақиқатан ҳам ёрдам беради.
SPF воситасидан ҳар куни фойдаланинг
Ҳатто булутли кунларда ҳам биз қуёш нурлари таъсирига йўлиқамиз. Терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули — SPF кремидан фақат таътилда эмас, балки ҳар куни фойдаланиш.
Қўллар учун крем танланг
Қўллар териси ҳолатига қараб одамнинг ёшини, ҳаёт тарзини ва одатларини билиш мумкин. Айнан шунинг учун қўллар терисини парвариш қилиш жуда муҳим. Ҳар куни крем суринг ва тери қатламининг қуриб қолган заррачаларини кетказиш учун бир ҳафтада бир марта скраб ишлатинг.
Мунтазам равишда спорт билан шуғулланинг
Спорт туфайли юзнинг ранги яхшиланади, терининг рангпарлиги йўқолади, ҳамма мушаклар тетиклашади ва кислород билан яхшироқ таъминланади. Одамнинг кайфияти ва аҳволи яхшиланади. Бу омилларнинг ҳаммаси одамни анча йилга ёшроқ қилиб кўрсатади.
Тузни камроқ енг
Туз сувни ушлаб туради. Шу туфайли одам аслидагидан кўра тўлароқ кўринади. Шишлар айниқса юзда сезилади. Тузни ортиқча истеъмол қилиш буйраклар учун ҳам зарарли. У бўғимлар ҳаракатчанлигининг пасайишига олиб келади ва суякларни анча мўрт қилиб қўяди.
Ижтимоий тармоқларга камроқ вақт сарфлашга ҳаракат қилинг
Смартфон нафақат бўш вақтимизни ўғирлайди, балки ёшимизнинг каттароқ кўринишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Биз телефон билан ўтирганимизда, бошимиз эгилади, бўйнимизда ажинлар пайдо бўлади. Бу ажинлар анча чуқурлашиши ва танада бутунлай қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун, гаджетларни кўзингиз қаршисида тутишга ҳаракат қилинг.
Изоҳ (0)