22 январь куни Вьетнам пойтахти Ханойда коррупцияда айбланган икки собиқ олий мартабали амалдорга ҳукм ўқилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
PetroVietnam давлат нефть-газ корпорациясида юқори мансабларни эгаллаб келган Динь Ла Тан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди. У шу пайтгача коррупция учун бундай жазо олган энг юқори мансаб эгаси бўлди.
У билан бирга нефть компаниясининг яна бир собиқ топ-менежери Чин Суан Тханга ҳукм ўқилди. У PetroVietnam’нинг қурилиш бўлинмасига бошчилик қилган. У ҳам умрбод қамоқда ўтирадиган бўлди.
Прокурорларга кўра, тилга олинган амалдорлар коррупция туфайли давлатга 5 миллион доллар зарар келтирган.
Изоҳ (0)