Буюк Британия Бош штаби раҳбари Ник Картер Россия томонидан ўсиб бораётган таҳдид фонида мудофаа харажатларини оширишни таклиф қилган ҳисобот тайёрлади, деб ёзади «РБК».
Картернинг Лондондаги чиқиши учун тайёрланган ҳисоботда Буюк Британия қуролли кучлар молиялаштирилишининг ҳозирги даражаси билан Россия, Хитой ва Эрон томонидан гибрид уруш таҳдидини енгишга қодир эмаслиги маълум қилинади.
Ҳужжатда ҳарбийлар, шунингдек фуқароларга нисбатан киберҳужумларга алоҳида ўрин ажратилади. Картер, шунингдек, Россияни хориждаги урушлар учун ўз кучларини номувофиқ кучайтиришда айблади.
«Мухолифатчиларимиздан ортда қолсак, бошқа мамлакатлар таҳдидларига жавоб қайтариш ва олдини олувчи зарбалар бериш имкониятимиз йўққа чиқади», — дейди у.
Изоҳ (0)