Қўшма Штатлар баҳорда Афғонистонга минг кишидан иборат қўшимча ҳарбий контингентни йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 21 январь, якшанба куни АҚШ Қуролли кучларидаги манбасига таяниб The Washington Post газетаси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Қўшимча кучларни юбориш ҳақидаги буйруқ ҳали АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис томонидан имзоланмаган. Ташаббус янги мавсумда толибларга қарши операцияларни фаоллаштиришга қаратилган.
АҚШ Қуролли кучлари Армияси штаби ҳарбий раҳбарияти контингент сонини оширишни қўллаб-қувватлаган. Улар ҳозирда қўшинларнинг қайси турдаги ҳарбий хизматчилари Афғонистонга йўналтирилишини аниқламоқда.
АҚШ Афғонистонда 2001 йилнинг октябридан буён жанг олиб бормоқда. Бу мамлакатга, Пентагоннинг баҳолашича, 680 миллиард долларга тушган. Кампания давомида 2,35 минг америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, яна 20 мингдан ортиғи яраланган.
Изоҳ (0)