2017–2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури доирасида олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, энг сўнгги русумдаги техник воситалар, компьютер ва офис ускуналари билан таъминланмоқда, деб ёзади ЎзА.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, жорий ўқув йилида 30 та олий ўқув юрти 5 мингдан ортиқ шундай моноблокка эга бўлди.
Бундай шахсий компьютерлар ўзига хос ихчамлиги билан ажралиб туради, шунингдек, уларга Wi-Fi сигналини қабул қилувчи мослама ҳамда веб-камера ўрнатилган.
Изоҳ (0)