ХХР мудофаа вазирлиги АҚШни совуқ уруш йилларидан қолган қарашлардан воз кечиб, Хитой сиёсати ҳамда миллий хавфсизлик масалаларига холис қарашга чақирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Идора хабарномасида айтилишича, Хитой томони Жанубий Хитой денгизидаги вазиятни кескинлаштиришни истовчилар сифатида «бошқа давлатлар»ни тилга олган. Бундай давлатлар «навигацион эркинлик» баҳонасида ҳарбий манёврлар ўтказмоқда.
Олдинроқ ХХР ТИВ АҚШнинг USS Hopper DDG-70 эскадрилья мина ташувчиси Хитой ҳудудий сувларига кирганини маълум қилган эди. 17 январь куни кема Жанубий Хитой денгизидаги Хуанъянь оролидан 12 денгиз мили масофасида бўлиб турган.
Изоҳ (0)