24–25 январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида 1998 йил 19 февралда имзоланган халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича уч томонлама мажлис бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Хитой Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги делегациялари иштирок этади.
Ушбу тадбир олдидан халқаро автомобиль ташув масалалари бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ва Ўзбекистон – Хитой икки томонлама мажлисларини ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)