Янги мавсумга тайёргарликни Дубай шаҳрида олиб бораётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби «Рубин»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва голсиз дуранг қайд этди — 0:0.
Ўзбекистон чемпиони 90 дақиқа давомида Россия Премьер-Лигаси аъзоси дарвозасига гол ура олмади. Бунгача «Локомотив» Шотландиянинг «Абердин» клубига қарши ўйинда майдонга тушиб, Ислом Тўхтахўжаев ва Шерзод Каримовнинг голлари сабаб зафар қучганди — 2:0.
22 январь куни «Локомотив» Россиянинг бошқа бир клуби «Краснодар»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Қайд этиш керак, «темирйўлчилар» Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи Ўзбекистоннинг ҳозирча ягона жамоаси бўлиб турибди.