Туркия ҳарбий қўмондонлиги Суриянинг Африн шаҳрида жангларни юқори аниқликдаги қуролни қўллаб олиб бориш тактикасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда 19 январь, жума куни HaberTurk газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Туркия Қуролли кучлари бош штаби жангларни шаҳар шароитларида олиб бориш тактикасига эътибор қаратиб, операциялар ўтказиш дастлабки режасини қайта кўриб чиқди.
Қўмондонлик биринчи босқичда Афринда фаол қаршилик таҳдидини кўрмаяпти. Уларнинг фикрича, қуролланган гуруҳлар шаҳар кварталлари ичкарисида ўт очиш нуқталарига жойлашиб олишга ҳаракат қилади. Бош штаб уларни зарарсизлантириш учун лазер ёрдамида нишонга олувчи авиация ва ракеталардан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)