Бангкокдаги портлашлар ташкилотчиси суд томонидан жами 111 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Портлаш оқибатида 30 га яқин одам яраланган эди. Бу ҳақда 19 январь, жума куни Bangkok Post газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввал электр тармоқ компаниясида муҳандис бўлиб ишлаган 62 ёшли Ваттана Пумрет 2017 йил охирида Бангкокнинг Пхрамонгкутклао шифохонаси ҳудудида 2017 йилнинг 22 май куни уюштирган портлаш учун дастлаб тўрт, кейин 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
18 январь, пайшанба куни суд собиқ муҳандисни Бангкокдаги яна учта портлашда айбдор деб топиб, 80 йил ва олти ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Бошқа икки портлаш ҳам 2017 йилнинг майида содир бўлган. Учинчи портлаш эса 2007 йилда юз берган.
Ваттана Пумрет суд мажлиси давомида айбини тўлиқ тан олди. Суд, шунингдек, жабрланувчиларга 140 минг бат миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини юклади.
Изоҳ (0)