Рио-де-Жанейронинг Копакабана пляжида автомобилнинг одамлар устига юриб кетиши оқибатида камида 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Jornal do Brasil хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳодиса 18 январь куни юз берди.
Рио-де-Жанейро давлат ҳарбий полицияси ўз баёнотида ҳодисани теракт деб ҳисобламаслигини маълум қилди.
«Копакабанадаги ҳодиса террорчилик ҳужуми бўлмасдан, ҳайдовчи автомобиль воситасини бошқаришда назоратни йўқотганлиги билан боғлиқ жиддий ҳалокатдир. Оқибатда машина қирғоқдаги 15 кишига урилган», — дейилади баёнотда.
Дастлабки маълумотга кўра, автомобиль ҳайдовчиси қўлга олинган ва у тутқаноқдан азият чекишини маълум қилган.
Изоҳ (0)