Рим папаси тарихда илк бор икки борт кузатувчисини самолёт бортида никоҳдан ўтказди. Маросим католик черкови раҳбарининг Чилида шаҳарлар ўртасидаги парвози давомида бўлиб ўтди, деб ёзади TJournal.
Рейсда Рим папаси билан бир нечта борт кузатувчиси, жумладан, эр-хотин — Паула Подест ва Карлос Чуффарди ишлаётган эди. Улар Рим папасига турмуш қурганлиги, бироқ никоҳдан ўтишга улгурмаганлигини сўзлаб берди. Маросим ўтказилиши лозим бўлган черков 2010 йилги зилзила вақтида вайрон бўлган.
Бунга жавобан Рим папаси уларни парвоз давомида никоҳлашга тайёр эканлигини билдирди. Самолёт бортида бўлган авиакомпания вакили гувоҳ сифатида қатнашди ва никоҳ гувоҳномасини тайёрлади. Уни католик черкови раҳбари имзолади.
Изоҳ (0)