АҚШ президенти Дональд Трамп «сохта ОАВлар» учун ўзи ўйлаб чиққан «мукофот» «ғолиблари» рўйхатини чоп этди. Мазкур маълумот 17 январь, чоршанба куни АҚШ Республикачилар партияси сайтига жойлаштирилди, деб ёзади «ТАСС».
Трамп «ёлғончи ОАВлар» рейтингга The New York Times ва Washington Post газеталари, ABC ва CNN телеканаллари, Time ва Newsweek журналлари материалларини киритди. CNN телекомпанияси сюжетлари Трамп рўйхатидаги 11 ўриндан тўрттасини эгаллади.
Рейтингнинг охирги, 11-ўрнига Трамп унинг Россия билан тахминий алоқалари ҳақидаги можарони жойлаштирди. «Охирги, бироқ кам аҳамиятли бўлмагани: ‘Россия келишуви!’ Россия келишуви — Америка халқини алдаш учун яратилган энг буюк фирибгарлик. Келишув мавжуд эмас!» — дейилади матнда.
Изоҳ (0)