Американинг United Airlines авиакомпанияси самолёти тўлиб кетган ҳожатхоналар туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.
Денвердан Гавайига йўл олган ҳаво кемаси қўнишга бир неча соат қолганда ортга бурилди ва Сан-Франциско аэропортига қўнди. Ерга қўнгандан сўнг самолётни алмаштириш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу йўловчиларнинг саккиз соатлик парвозига яна саккиз соат кутишни қўшди.
Ерда хизмат кўрсатувчилар Денверда парвоздан олдин самолётга хизмат кўрсатмаганлиги аниқланди. Компания айбини ювишга ҳаракат қилди ва йўловчиларга қўшимча 10 минг бонус мил ёки 200 долларлик ваучер таклиф қилди.
Изоҳ (0)