16 январь куни соат тахминан 01:40 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан Кинология хизмат ити иштирокида ўтказилган тадбир давомида Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида Nexia автомашинаси тўхтатилиб, унинг йўловчиси — 1976 йилда туғилган Ниёзов Собиржон Толибаевичнинг ёнидан 2,11 грамм марихуана топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)