Осиё Чемпионлар Лигасининг плей-офф ўйинига Туркияда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўзининг учинчи назорат ўйинида ҳам ғалабага эришди. Бунга қадар Туркия қуйи лигаси вакилларидан устун келган Шота Арвеладзе жамоаси, эндиликда Албаниянинг «Партизан» жамоасини таслим қилишга эришди.
«Пахтакор» яна бир турк клубини мағлуб этди. Александр Лобанов бу сафар ҳам пенальти қайтарди
Ҳисоб албанияликлар томонидан очилган бўлса-да, кейинроқ «пахтакорчилар» 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур беллашувда Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозага ва ниҳоят пенальти тайин қилинмади.«Пахтакор» Туркия 3-лигаси вакилини таслим қилди. Лобанов бир эмас, 2 та пенальти қайтарди
Ўртоқлик ўйини Белек, Туркия 15 январь, душанба«Пахтакор» — «Партизан» (Албания) 3:1
Голлар: Асани, 10 (0:1). Тиагу Безерра, 17-пен (1:1). Азим Аҳмедов, 34 (2:1). Жасур Ҳакимов, 46 (3:1).«Пахтакор»: Александр Лобанов — Владимир Козак (Станислав Андреев, 68), Марко Симич (Камолиддин Тожиев, 68), Шерзод Аъзамов (Акбар Исматуллаев, 68), Акмал Шораҳмедов (Фаррух Cайфиев, 68), Дилшод Раҳматуллаев (Собит Синдаров, 68), Азим Аҳмедов (Аҳмадов, 68), Жалолиддин Машарипов (Достон Иброҳимов, 68), Жамшид Искандеров (Гиди Канюк, 68), Баҳром Абдураҳимов (Иброҳим Ғанихонов, 68), Тиагу Безерра (Жасур Ҳакимов, 46).
Изоҳ (0)