Ўзбекистон марказий банки 2018 йилнинг пул-кредит ва банк соҳасидаги асосий вазифалари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 2018 йилда пул-кредит сиёсатининг қаттиққўл курси давом эттирилиб, у биринчи галда монетар омилларнинг инфляцияга таъсирин бартараф этишга қаратилади. 2018 йилда пул массаси ўсишини 12–14 фоиз даражасида ушлаб қолиш режалаштирилмоқда.
Миллий валютадан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида, шунингдек, йирик номиналдаги банкноталар чиқариш ҳамда майда купюраларни 50, 100, 500 сўм номиналдаги тангалар билан алмаштириш, 200 сўм номиналлик тангалар чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ниҳоят, банк соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)