Англия Премьер-Лигасининг 23-турида «Ливерпуль» пешқадам «Манчестер Сити»ни таслим этди. Бу «шаҳарликлар» учун мавсумдаги илк мағлубият бўлди.
Қандай ажойиб ўйин! Ҳар икки клуб ҳам ҳақиқий триллер намойиш этди ва бу тарихий тўқнашув бўлди. Сиз бунда юракни ўғирлатиб қўясиз ва уни майдоннинг ўзидан топасиз. Бу ўйинда сифат ва ҳарактер уйғунлаша олди ва у менга жуда ёқди.Сиз бу ўйин ҳақида 20 йилдан кейин ҳам гаприб юрасиз. Чунки «Манчестер Сити» бу мавсум қайтиб ютқазмайди.
Юрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийи
Юрген Клопп ҳамкасби Хосеп Гвардиолани энг кўп бор мағлуб этган мураббийга айланди. Турли мусобақаларда у испаниялик мураббийни 5 бор таслим қилишга эришди. Факт шундан иборатки, Гвардиолани ҳозиргача ҳеч ким 5 марта юта олмаганди.
Ва ниҳоят «Манчестер Сити» АПЛда таслим этилди. Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» кун қаҳрамони
Рақибни ғалаба билан табриклайман. Биз «Ливерпуль»нинг ўз уйида тажовузкор бўлишини била туриб, мағлуб бўлдик.Барқарор ўйин намойиш этишимиз керак эди, бундай бўлиб чиқмади. Бунгача ҳам чемпионлик пойгаси тугамагани ҳақида кўп айтгандим. Энди эгаллаб турган ўрнимизни ҳимоя қилишда давом этамиз.
Хосеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи
Изоҳ (0)