АҚШ президенти Дональд Трамп Гавайи расмийлари томонидан эълон қилиниб, орол аҳолисида саросимани юзага келтирган ёлғон ракета таҳдидига изоҳ берди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Улар хато қилди», — дейди Трамп.
У содир бўлган ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олган мансабдорларни мақтади.
Бундан кейин бу каби ҳолат такрорланмаслиги учун қандай чора кўрилиши ҳақидаги саволга Трамп бу бошқа юз бермаслигига умид қилишини билдирди.
Изоҳ (0)