13 январь куни пойтахтнинг Юнусобод тумани, Қорақамиш кўчасида фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 15 нафар ҳарбий хизматчиларига янги хонадонлар тақдим этиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбирни фавқулодда вазиятлар вазири Р. Джураев очиб берди ва барча ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг хонадонларнинг калитлари ўз эгаларига топширилди.
Р. Джураев янги барпо этилган хонадонларда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди. Шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари билан самимий суҳбат олиб борди.
Шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган майор И. Исроиловнинг оиласига ҳам янги хонадоннинг калити тантанали равишда топширилди. Р. Джураев хонадон соҳибларини самимий қутлаш чоғида бугунги кунда ҳукумат томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
Изоҳ (0)