Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Москванинг «Спартак» клуби матбуот хизматига интервью берди.
Хабарда айтилишича, Бабаян бежизга «Спартак»нинг Дубайдаги машғулотларини кузатиб бормаяпти. У бош мураббий Массимо Карреранинг иш услубини ўрганмоқда. Бунда содиқ ёрдамчиси Григорий Колосовский Бабаянга кўмаклашмоқда.
Биз Россиядаги Жаҳон Чемпионатида ўйнашимиз мумкин эди. Бизни ундан фақатгина 1 та гол ажратиб қолди, холос. Биз ўша голни кореяликлар дарвозасига уришга уриндик. Бироқ ўйинда ҳисоб очилмади. Нима ҳам қилардик, энди ўқишни давом эттириш ва мураббийликдаги билимларни ошириш учун имконият бор.«Спартак» матбуот хизматининг қайд этишича, Бабаян ўзбекистонликлар мундиалдан четда қолгани ҳақида айтаётган вақтида хўрсиниб қўйган.Самвел Бабаян, мутахассис
Мураббий фикрига кўра, «Спартак» Россиянинг амалдаги чемпиони ва мамлакатнинг энг олди жамоаси. Бабаян шунинг учун ҳам тажриба ўрганиш учун айнан Москва клубини танлаб олган. Қолаверса, Массимо Карреранинг италиялик экани эса бутун дунёга машҳур ўйин услуби ҳақида яхшироқ тасаввур ҳосил қилиш учун керак бўларкан.
Изоҳ (0)