Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ўтган 2017 йилнинг 11 ойида умумий жиноятчилик 39,5 фоизга камайди, оғир жиноятлар 50 фоизга камайган бўлса, ўта оғир жиноятлар содир бўлмади. Бу ҳақда, туман прокурорига асосланиб, «KRuz.uz» нашри хабар берди.

Фото: «KRuz.uz»

Туманда 72 банддан иборат чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Саноат, хизмат кўрсатиш, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 52 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларда юзлаб янги иш ўринлари барпо этилди ва фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Фуқаролар, тадбиркорлар, маҳалла ва ижтимоий соҳа объектларига қулай бўлиши учун туман прокурорига бириктирилган 2-сектор ҳудудида «Мўйноқ саноат-транспорт касб-ҳунар коллежи» биносида марказий штаб ташкил этилди. Уйма-уй юриш орқали ўрганилган хонадонларнинг 125 тасида турли муаммолар аниқланиб, шундан 35 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари бос­қичма-босқич бартараф этиш учун йўл харитасига киритилди.