Шимолий Кореянинг «Нодон синмун» газетада чоп этилган расмий мақолада кўп йиллардан буён биринчи марта миллий бирлашув ҳақида сўз юритилди, деб хабар беради «РБК».
Жанубий Корея билан музокаралар бошланиши муносабати билан мамлакатнинг бош босма органида мақолаларнинг оҳанги ўзгариб қолди. Буни «Миллий бирлашувнинг ёрқин юлдузи» деб номланган мақолада кўриш мумкин. Мақола муаллифи — собиқ етакчи Ким Чен Ирнинг ўртанча ўғли Ким Чен Чхоль.
Олдинги жанговар руҳдаги мақолалардан фарқли равишда, бу материалда мавжуд мураккабликларга қарамай, икки Корея албатта бирлашиши таъкидланади. Ким Чен Ин келишмовчиликлар асрига барҳам бериб, бирлашув асрини бошламоқчи эканлиги уқтирилади.
«Шимол ва Жануб учун юзма-юз ўтириб, икки томонлама муносабатларни яхшилаш учун самимий суҳбат қуриш вақти келди», — таъкидланади мақолада.
Икки мамлакатнинг олдида турган бирламчи вазифа ярим оролда тинчлик муҳитини яратиш эканлиги алоҳида қайд қилиб ўтилади.
Изоҳ (0)