Америка қўмондонлиги Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги соғломлаштириш муҳитини оғирлаштиришга қаратилган чоралар кўрмоқда ва бутун Корея халқи «АҚШнинг жирканч ботини ва тажовузкор мазмунини англаб етиши керак». Мазкур изоҳ 13 январь, шанба куни Корея марказий телеграф агентлиги томонидан чоп этилди, деб ёзади «ТАСС».
Унда, жумладан, АҚШнинг Корея яриморолига Ronald Reagan ва Carl Vinson авиаташувчиларини юбориш борасида расмий эълон қилинмаган режалари борлиги таъкидланади. Хабарда ўтмишда ҳар сафар Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиш белгилари кузатилганда АҚШ «бунга тўсқинлик қилиш учун хусумат билан ғазаб сочган»лиги билдирилади.
Шу муносабат билан агентликнинг таъкидлашича, бутун Корея халқи «АҚШнинг жирканч ботини ва тажовузкор мазмунини» англаб етиши ва минтақада Америка ҳарбий гуруҳлари сонини оширишга уринишларга қарши чиқиши керак.
Изоҳ (0)