General Motors концерни рули ва педаллари бўлмаган ҳайдовчисиз автомобилнинг биринчи суратини намойиш этди. Компания бу каби автомобиллардан умумий фойдаланишдаги йўлларда фойдаланиш ҳақидаги сўровни АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий маъмуриятига юборган. Машина райдшеринг хизматларида 2019 йилдан бошлаб фойдаланилади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.

Фото: «Мотор»

Chevrolet Bolt электрокари асосида яратилган Cruise AV ҳайдовчисиз автомобили бешта узоқ масофали лазер. 16 та камера ва 21 та радар билан жиҳозланган. GM томонидан ишлаб чиқилган алгоритмлар датчиклардан келаётган маълумотларга асосланиб, ҳар қандай объектни классификация қилиши ва кузатиши, шунингдек, унинг ҳаракатини олдиндан аниқлаши мумкин.

Машинанинг сунъий интеллектдан фойдаланувчи ҳисоблаш платформаси об-ҳаво шароити, ёруғлик шароити ва кўриш ҳудудида тўсиқлар борлигини ҳисобга олган ҳолда қарорлар қабул қилиши мумкин.