14 январь куни Сурхондарё вилояти Денов тумани ошпазлари 9 тонна ош дамлаши олдинроқ хабар қилинган эди. Айни вақтда ошни пишириш давом этмоқда. Ташкилотчилар «Дарё»га ошнинг усти ёпилганини маълум қилди.

Янги рекорд оши Ватан ҳимоячилари кунига (14 январь) атаб, 2000 кишига мўлжалланган стадионда тайёрланмоқда.

«Мегапалов»ни тайёрлаш учун 46 нафар ошпаз жалб этилди. Ошга 2000 кг мол гўшти, 250 кг қўй ёғи, 2200 кг гуруч, 3000 кг сабзи, 250 кг пиёз, 210 литр ўсимлик, 250 литр зиғир ва 100 литр писта ёғи, шунингдек, 70 кг туз, 240 кг нўхат, 100 кг майиз, 5 кг зира ва 5 кг қора мурч каби масаллиқлар ишлатилди. Маҳсулотларнинг умумий оғирлиги деярли 9 тоннани ташкил этади.

Фото: Элнурбек Абрай

Фото: Элнурбек Абрай

Фото: Элнурбек Абрай

Фото: Элнурбек Абрай

Фото: Элнурбек Абрай

Фото: Элнурбек Абрай

Фото: Элнурбек Абрай

Фото: Элнурбек Абрай