Чехиянинг амалдаги раҳбари Милош Земан президентлик сайлови биринчи босқичида етакчилик қилмоқда. Овозларнинг 90,3 фоизи ҳисоблаб бўлинган, дея хабар беради «Коммерсант.ru».

Фото: Reuters

Земан 39,8 фоиз овоз тўплади. Унинг асосий рақиби — Чехия фанлар академияси собиқ раиси Йиржи Драгош 26,02 фоиз овоз олди.

Сайловнинг иккинчи босқичи 26—27 январга режалаштирилган.