Туркиялик футболчи Арда Туран турк клуби учун 2,5 йилга ижарага берилди. Бу маълумотни «Барселона» матбуот хизмати тасдиқлади.
Туран шу мавсум сўнгига қадар «Истанбул Бошоқшеҳир» сафида тўп суради ва яна 2 та тўлиқ мавсумни шу клубда ўтказади. Ижара шартномаси ўз ичига қандай бандларни олгани маълум эмас.
Туран 2015 йил ёзида каталонияликлар билан шартнома имзолаб, «Атлетико» сафидан «Барселона»га етиб келганди. Бироқ дебютини у салкам ярим йил кутишига тўғри келди. ФИФА «Барселона»га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйгани учун, Туран фақатгина 2016 йил январидагина катта футболга қайтди.
Ўтган давр мобайнида Туран каталонияликлар билан 6 та мусобақада ғолиб чиқишга улгурди. Бироқ айни пайтда унинг хизматлари Эрнесто Вальверде жамоаси учун у қадар шарт эмас.
Изоҳ (0)