«Лукстурна» деб номланувчи янги дори кўзи ожизларга кўриш қобилиятини қайтаришга қодир, деб ёзади Forbes. Бу ўзига хос вирус шарофати билан бўлиб, у билан бирга беморнинг кўзига янги генлар киритилади.

Фото: Getty Images

Ўтган ҳафта янги дорини ишлаб чиқарувчи Spark Therapeutics компанияси ушбу тиббий мўъжиза нархини эълон қилди: ҳар бир кўз учун 425 минг доллар, яъни кўпчилик беморлар учун умумий сумма 850 минг долларни ташкил қилади.

Эскпертлар эса нарх янада баландроқ бўлишини кутган эди. Декабрда Jefferies инвестиция банки у 1 миллион доллардан арзон бўлмаслигини прогноз қилган эди. Эълон қилинган улгуржи нархга кўпинча чегирма кўзда тутилади, ва дори учун жисмоний шахслар эмас, асосан суғуртачилар ёки давлат муассасалари тўлайди.

«Лукстурна» кўрликнинг камёб турини, иккала ота-онадан RPЕ65 генининг нофункционал шаклидаги мутацияни мерос қилиб олиш натижасида пайдо бўладиган ретинал дистрофияни даволай олади. Даволаш ҳар доим ҳам кўриш қобилиятининг тўлиқ тикланишига олиб келмайди, аммо клиник синовлар натижасида кўпчилик беморлар кам ёритилганлик ҳолатида тўсиқлар орасида аввалгидан кўра сезиларли даражада яхшироқ мўлжал ололган.