Туркияда йиғин ўтказаётган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби иккинчи синов-назорат ўйинида майдонга тушди.
Бунгача Туркия 3-лигаси вакилини йирик — 3:0 ҳисобида таслим қилган «пахтакорчилар», энди мамлакат 2-лигаси аъзоси устидан ишончли ғалабага эришди. Худди ўтган сафар бўлгани каби, «Насаф»дан олиб келинган ҳимоячилардан бири бу гал ҳам гол урди.
«Тургутлуспор»га қарши беллашувда Александр Лобанов 2 та пенальтини қайтаришга эришганди. Иккинчи ўйинда ҳам ҳакамлар айнан Лобанов ўйнаётган вақтда «Пахтакор» дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси тайин қилди. Лобанов бу сафар ҳам ўзини кўрсатиб, пенальтини қайтаришга эришди.
«Пахтакор» Туркия 3-лигаси вакилини таслим қилди. Лобанов бир эмас, 2 та пенальти қайтарди
Ўртоқлик ўйини Белек, Туркия 12 январь, жума«Пахтакор» — «Амедспор» 2:0
Голлар: Акмал Шораҳмедов, 4 (1:0). Жасур Ҳакимов, 86 (2:0).«Пахтакор»: Александр Лобанов (Элдор Суюнов, 46) — Фаррух Сайфиев (Станислав Андреев, 64), Марко Симич (Владимир Козак, 64), Шерзод Аъзамов (Акбар Исматуллаев, 64), Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Достон Иброҳимов, 64), Жалолиддин Машарипов (Собит Синдаров, 64), Жамшид Искандеров, Баҳром Абдураҳимов (Иброҳим Ғанихонов, 64), Тиаго Безерра (Жасур Ҳакимов, 64).
«Пахтакор» 30 январь куни Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи йўлида Қатарнинг «Ал-Гарафа» клубига қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)