Испания Кубогининг чорак финалига йўлланма олган барча — 8 та клуб номи аниқ бўлди.
Испания Кубоги. «Реал» ўз майдонида қуйи лига клубини енга олмади. Бугун «Барселона» Сельтани қабул қилади
Италиялик мутахассис Винченцо Монтелла бошқарувида ўзининг учинчи ўйинида майдонга тушган «Севилья» қуйи лига клубини таслим қилди. Томонларнинг биринчи ўйинида Монтелла Испаниядаги дебютини амалга оширганди.Каталониянинг «Барселона» клуби эса Вига жамоасидан қолиб келаётган аламини 1 та учрашувда ола билди. Шу мавсумнинг ўзида «Барселона» ва «Сельта» икки бор тўқнаш келган бўлиб, ҳар икки ўйинда ҳам ғолибни аниқлаб бўлмаганди. Бу сафар каталониялик футболчилар рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол уришнинг уддасидан чиқа олди.
Испания Кубоги 1/8 финал 11 январь, пайшанба
«Севилья» — «Кадис» 2:1
Голлар: Виссам Бен-Йеддер, 31 (1:0). Хоакин Корреа, 54 (2:0). Альваро Гарсия, 86 (2:1).Дастлабки ўйин: 2:0«Барселона» — «Сельта» 5:0
Голлар: Лионель Месси, 13 (1:0). Лионель Месси, 15 (2:0). Хорди Альба, 28 (3:0). Луис Суарес, 31 (4:0). Иван Ракитич, 87 (5:0).Дастлабки ўйин: 1:1«Леванте» — «Эспаньол» 0:2
Голлар: Лео Баптистао, 14 (0:1). Херар Морено, 34 (0:2).Дастлабки ўйин: 2:1Шу тариқа «Алавес», «Атлетико», «Валенсия», «Севилья», «Леганес», «Эспаньол», «Барселона» ва «Реал Мадрид» клублари чорак финалга йўл олди.
Изоҳ (0)