Италия қирғоқ қоровули Ўрта Ер денгизининг Калабрия минтақасига яқин ҳудудидан 264 нафар ноқонуний муҳожирни қутқариб олди. Уларнинг сувга ғарқ бўлган кемаси Туркиядан йўлга чиққани тахмин қилинмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Кротоне порт шаҳри яқинида ўтказилган қутқарув операциясида қирғоқ қоровулининг бир қанча кемасидан ташқари Frontex ташкилоти томонидан ишга туширилган Буюк Британия кемаси қатнашди.
Муҳожирлар Кротоне шаҳрига етказилди.
Изоҳ (0)