11 январь куни бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Корея персонални ривожлантириш институти президенти жаноб Ким Ён Сега вазирликнинг фахрий маслаҳатчиси мақомини бериш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Тантанали маросимда вазирнинг биринчи ўринбосари Э. Мухитдинов чиқиш қилди. У Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири инсон ресурсларини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш эканлигини таъкидлади.
Бугунги кунга келиб Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган ишчи мигрантларни бандликка кўмаклашиш тизими орқали Кореяга жўнатиш борасидаги англашув меморандумини амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда. Меморандумни самарали амалга оширилиши натижасида 2007 йилдан бугунги кунгача Ўзбекистоннинг 27 мингдан ортиқ фуқароси Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширди. Айни пайтда у ерда 17 мингдан ортиқ ишчилар меҳнат қилмоқда.
Изоҳ (0)