Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Вашингтоннинг Россиядаги президентлик сайловларига таъсир кўрсатишга уринишларини номақбул деб атади. Тегишли баёнот дипломатик миссиянинг Facebook’даги саҳифасига жойланган, деб ёзади «Газета.ru».
«Бирор кишининг Россиядаги сайловларда қатнашишига рухсат бериш ҳақидаги талаблар ёки Россия ҳукуматига босим ўтказишга бошқа шу каби мунофиқона уринишлар номақбул ва давлатимиз ички ишларига тўғридан-тўғри аралашув сифатида қабул қилинади», — дея таъкидлайди элчихона.
Шунингдек, дипломатлар Америка ҳукумати АҚШда бўлиб турган ва у ерда яшовчи Россия фуқароларига сайлов ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслигига умид билдирди.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Алексей Навальнийнинг 2018 йилги сайловлар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши рад этилганлиги юзасидан «ташвишланаётганлигини» билдирган эди.
Изоҳ (0)