Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Intel компанияси иккита йўловчини ташишга қодир Volocopter «учар автомобили»ни тақдим этди, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.Ru».

Фото: The Verge

Фото: The Verge

Учувчисиз бошқариладиган қурилма автоном такси каби бўлиб, батареялардан қувват олади ва ҳавода 18 роторли двигатель ёрдамида ҳаракатланади.

«Тасаввур қилинг, смартфонингиздаги дастурни очиб, ҳаво таксисида ҳаракатланишга буюртма берасиз. Келажак сиз кутганингиздан кўра анча яқинроқ», — дейди Intel бош директори Брайан Кржанич.

Volocopter 2012 йилда асос солинган немис компаниясининг маҳсулотидир. Компания биринчи бор ўзининг йўловчи ташувчи дронини 2013 йилда яратган бўлиб, у Monte Carlo Hotel Park Theater иштирокчиларига Intel томонидан тақдим этилган.

Volocopter’да тўртта гиромувофиқлаштиргич мавжуд бўлиб, у қурилманинг парвоздаги ҳолатини белгилаб беради. Батарея тизими бир-биридан алоҳида ишловчи тўққизда бўлинмага бўлинган ва уларнинг ҳар бири иккита ротор орқали қувватланади. Бу эса қуриламдаги бир ёки иккита аккумуляторнинг қуввати «ўтириб» қолса ҳам учишга ёрдам беради.

Фото: The Verge

Фото: The Verge

Бундан ташқари, унда фавқулодда ҳолатда бири иккинчисининг ишини бажарувчи навигацион тизим мавжуд, шу билан бирга баллистик парашют ҳам бор бўлиб, у йўловчининг ерга «бус-бутун» тушишини таъминлайди.

Фото: The Verge

Фото: The Verge

Volocopter VC200 30 дақиқа учишга ёки 30 километр узоқликка парвоз қилишга мўлжалланган.

Фото: The Verge

Фото: The Verge

Фото: The Verge

Фото: The Verge

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди